Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда қайд этилган 104 та ҳолат манбалари ҳақида маълумот берилди

Қашқадарёда қайд  этилган 104 та ҳолат манбалари ҳақида маълумот берилди

Фото:«Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 16 июндаги маълумотига кўра Қашқадарё вилоятида COVID-19 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104 нафарга кўпайиб, 161 нафарга етди (булардан 6 нафари илгари соғайиб чиққан).

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, янгидан касаллик қайд этилган 104 беморнинг барчаси карантин муассасаларида сақланаётганлар орасида бўлган. Уларнинг 66 нафари Қозоғистон, 5 нафари Туркия фуқаролари, 10 нафари Қашқадарёда фаолият кўрсатаётган хорижий корхона ишчилари, 1 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ходими, 20 нафари Китоб, 2 нафари Чироқчи туманларидан (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан).

2020 йил вилоят бўйича 16 июнь ҳолатида вилоят бўйича жами 1732 нафар фуқаро карантин муассасаларида сақланмоқда.

Уларнинг 342 нафари стационар, 1390 нафари уй карантинида.

Эслатиб ўтамиз, 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5561 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

Қашқадарё вилоятида узоқ танаффусдан сўнг, дастлаб Чироқчи туманида, сўнгра Муборак туманида 28 нафар хорижий корхона ишчилари орасида вирус аниқланди. 

Сўнгра Китоб туманидан вилоят марказида карантинга олинган 73 кишидан 5 тасида ҳам инфекция борлиги тасдиқланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг