Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Театр директори маданият вазири этиб тайинланди

Театр директори маданият вазири этиб тайинланди

Фото: «kknews.uz»

Турдиев Қалбай Абиевич Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қ.Турдиев 1964 йил Чимбой туманида туғилган. Тошкент маданият институтини тамомлаган.

У шу кунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқий театри директори лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Кўп йиллар давомида маданият соҳасида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг