Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Урганчдаги транспорт тизими ҳолати билан танишди

Президент Урганчдаги транспорт тизими ҳолати билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Аҳоли фаоллиги ошиб, туризм жадал ривожланаётган Хоразмда транспорт хизматлари ҳам яхшиланмоқда. Шу мақсадда “Бунёд йўловчи ташиш” корхонаси томонидан қарийб 8 миллион доллар эвазига 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда. Ҳозирга қадар шундан 50 таси келтирилган.

Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида аҳолига яратилаётган қулайликлар билан танишди.

“ЕВРО-5” талабларига муносиб мазкур автобусларнинг сиғими 70 кишилик. Таги паст бўлгани учун ногиронлар ва кексалар учун ҳам қулай. Шунингдек, Wi-Fi ва кузатув камералари ҳам мавжуд. Бундай замонавий жамоат транспортидан кексаю ёш бирдек мамнун.

Аввалги кичик автобусларнинг ҳар бири кунига 200-300 кишини ташиган бўлса, янги автобусларнинг ҳар бири минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг қатнов оралиғи вақти ҳам икки баробарга қисқариб, 5-12 дақиқага тушди. Натижада Урганч шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан  фойдаланиш даражаси 38 фоизга етди.

Асосийси, бундай шароитлар транспорт етишмовчилиги ва кўчаларда тирбандликнинг олдини олиб, фуқароларнинг эркин ҳаракатланишига хизмат қилмоқда.

Жамоат транспорти билан яхши қамраб олинмаган ҳудудлар учун корхона томонидан тез кунда яна 30 та автобус олиб келиниши кўзда тутилган.

Президентимиз жамоат транспортини туманлар билан самарали боғлаб, йўналишларни қулайлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Йўлларни таъмирлаб, ҳайдовчилар малакаси ва техник хизмат сифатини ошириш автобуслардан фойдаланиш муддатини узайтиришда муҳим омил экани қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг