Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Поездда олтин ёмбиларини қолдириб кетган одам қидирилмоқда — Швейцария

Поездда олтин ёмбиларини қолдириб кетган одам қидирилмоқда — Швейцария

Фото : CNN

Швейцария полицияси поездда бир пакет олтинни қолдириб кетган одамни қидирмоқда. Олтиннинг жами қиймати 190 минг АҚШ долларига баҳоланяпти. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Олтин ёмбилари поезд вагонида ўтган йилнинг октябрида топиб олинганди.

Ҳар қанча қидирилмасин, олтиннинг эгасидан дарак йўқ. Кейинчалик бу ёмбилар прокуратура томонидан мусодара қилинган.

Қимматбаҳо металлга даъво қилиш учун олтиннинг эгаси ихтиёрида беш йил бор.

Олтиннинг эгаси кимлигини аниқлаш учун қидирув давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг