Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Перуда автобус ёниб кетди, 20 киши ҳалок бўлди

Перуда автобус ёниб кетди, 20 киши ҳалок бўлди

Фото: «Trt.net.tr»

Перуда шимолдаги қирғоқбўйи Чиклайо шаҳрига йўл олган икки қаватли автобус пойтахт Лимадан чиқмасидан ёниб кетди. «Reuters» хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, 8 нафар инсон куйиш жароҳати олган.

Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Бироқ шуниси маълумки, автобус ноқонуний тарзда ёнилғи сотилаётган дўкон яқин жойлашгани сабабли ҳукумат бир неча ҳафта аввал ёпиб қўйган бекатда ёниб кетган.

Маълумотларга кўра, ёнғин автобуснинг иккинчи қаватида кўтарилган. Тергов талқинига кўра, бу ерда тез алангаланувчи модда сақланган бўлиши мумкин. Ёнғин хавфсизлиги хизмати аниқлашича, автобусда ўт ўчиргичлар (огнетушителлар) сони меъёрда белгиланганидан кам бўлган.

Автобуснинг иккинчи қавати орт қисмида бошланган аланга тезда бутун салонга тарқаган ва автобус бутунлай ўт ичида қолган.

Воқеа жойига етиб келган Лима шаҳри мэри Ҳорхе Муньос вазиятга ойдинлик киритишга ва айбдорлар жазосиз қолмаслигига ваъда берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг