Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пенсия жамғармасида янги тайинлов амалга оширилди

Пенсия жамғармасида янги тайинлов амалга оширилди

Нуриддин Шодихўжаев бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этучи директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда жамғарма ахборот хизмати хабар берди.

Нуриддин Шодихўжаев 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Тайинловга қадар Н. Шодихўжаев Ўзбекистон Республикаси буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати Тўлов тизимини ривожлантириш ва даромадлар ҳисобини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг