Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пастдарғомда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳолати бўйича прокуратура баёнот берди

Пастдарғомда 17 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳолати бўйича прокуратура баёнот берди

Фото: «Kun.uz»

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи анҳордан 17 ёш қизнинг жасади топилгани ва унинг яқинлари қиз қотиллик қурбони бўлганини билдирганди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 11 май куни Пастдарғом тумани, «Чандир» маҳалласида яшовчи Р.Х. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.Х. яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдириб, уни топишга амалий ёрдам сўраган.

Туман прокуратураси бошчилигидаги тергов-тезкор гуруҳи томонидан зудлик билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 12 май куни С.Х.нинг мурдаси туманнинг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Эски Анҳор» каналидан топилган.

С.Х.нинг бедарак йўқолиб, ўлик ҳолатда топилганлигини ҳолати юзасидан хизмат текширувлари ва судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланиб, воқеани бевосита гувоҳи бўлган ёки ундан хабардор бўлган шахслар доирасини аниқлаш ва улардан тушунтириш олиш ишлари олиб борилмоқда.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, С.Х.нинг қизлик пардаси бутунлиги, бузилмаганлиги, қизлик пардасини бузмасдан туриб жинсий алоқа қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, марҳуманинг жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳозирда, ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган, – дейилади Самарқанд вилояти прокуратураси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг