Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзгарган Николас Кейж мухлисларни ҳайратга солди

Ўзгарган Николас Кейж мухлисларни ҳайратга солди

Фото: «Медальон» фильмидан кадр

«РАМБЛЕР»нинг ёзишича, «Кокаин барон» (Running with the Devil) фильмининг премьераси Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. Унда бош ролни Николас Кейж ўйнаган. Актёрнинг мухлислари уни анчадан бери омма олдида кўрмаганди. Премьерада севимли актёр соқол қўйган, семириб кетган қария кўринишида чиққанида уни дарров танишмади.

Қизил гиламли йўлакчада 55 ёшли актёр шляпа, футболка, қора жинси ва бўриларнинг расми туширилган жинсовкада пайдо бўлди. Тармоқ фойдаланувчилари таниқли актёр жуда ўзгарганини таъкидлашди. Гап фақат унинг кийиниш услубида ҳам эмас: андак вазнига вазн, ёшига ёш қўшилган, устига-устак, соқол ҳам қўйган.

Назария соқол ёки шляпа билан қандайдир боғлиқлиги бор, — деб ёзади муаллиф «Buzz Feed» порталида «Кокаин барон» премьерасида Кейж образига тавсиф берар экан.

Фильм сюжетига кўра актёр персонажи — картель етакчисининг ёрдамчиси. Фильмда, шунингдек, Лесли Бибб, Адам Голдберг, Барри Пеппер, Питер Фачинелли, Кит Жардин, Клифтон Коллинз ва бошқалар иштирок этишган. «Кокаин барон»нинг октябрда ижарага чиқиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг