Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги мусобақа илк бора «Eurosport» каналида тўғридан тўғри эфирга узатилади

Ўзбекистондаги мусобақа илк бора «Eurosport» каналида тўғридан тўғри эфирга узатилади

Фото:Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати

2 декабрь куни Осиё Велоспорт Конфедерацияси (АСС) Президенти Осама Аҳмад Абдулла Альшафар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ўзбекистон велоспорт федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад 2019 йилнинг 22 дан 28 апрелга қадар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган велосипед спортининг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Осиё чемпионатининг «Йўл харитаси»ни кўздан кечиришдир.

Шунингдек, Осиё чемпионатини оммавий ахборот воситаларида ёритиш учун хорижий журналистларнинг юртимизга ташриф буюриши ҳамда мазкур нуфузли Осиё чемпионатини Ўзбекистонда илк маротаба дунёнинг машхур Евроспорт («Eurosport») каналида тўғридан-тўғри кўрсатилиши кутилмоқда.

3 декабрь куни делегация иштирокида Тошкентда ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда Ўзбекистонда Осиё чемпионатига тайёргарлик даражаси, мусобақа бўлиб ўтадиган автомагистрал йўлларини холати, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар мухокама қилиниб, таклифлар берилади.

Осиё чемпионати-2019 директори Хофер Роланд, Халқаро велосипедчилар Иттифоқи вакили (UCI) Фарҳод Алиев мусобақалар бўлиб ўтадиган Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда автомагистрал йўллар ҳолати, меҳмонхоналарни кўздан кечирдилар.

Маълумот учун шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасида велоспорт бўйича тарихда биринчи маротаба Осиё чемпионати ўтказилиши ва мазкур Осиё чемпионатида 2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига лицензиялар ўйналишини инобатга олиб, Осиё қиътасидаги 40 га яқин давлатлардан 600 га яқин велоспортчилар иштирок этиб, лицензияларни қўлга киритиш учун бахслар олиб боришади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг