Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда

Ўзбекистонда янги қонун қабул қилиниши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасида республика ҳудудида ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс ва чет эл фуқаролари «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиши мумкинлиги келтирилган.

Уюшма аъзоларига қуйидаги имтиёзлар ва проференциялар тақдим этилиши кўзда тутилмоқда:

  • ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда қатъий белгиланган солиқдан озод қилиш;
  • ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар – Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўламаслик;
  • шаҳар ва қишлоқ жойларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки икки йили мобайнида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50 фоизини тўлаш;
  • ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисоб рақамидаги чет эл ваютасини нақд шаклда олиш;
  • давлат мулки объектлари учун ижара тўловини белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида тўлаш ва бошқалар.

Шунингдек, ҳунармандчилик фаолиятига оид илмий-тарихий ва амалий кўникмаларни ривожлантириш доирасида илмий изланиш олиб борувчи ва таълим берувчи мамлакат фуқаролари ҳам уюшма аъзосига айланиш имкониятига эга.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий ойнинг 24 санасига қадар очиқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг