Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин

ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уйдан чиқмай туриб ҳам олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганингизни тасдиқловчи архив маълумотномасини олишингиз мумкин. 

Бунинг учун ЯИДХПда авторизациядан ўтинг ва хизматдан фойдаланиш бўйича сўровномани тўлдиринг. Ушбу маълумотнома 5 иш куни давомида шакллантирилади ва электрон кўринишида ЯИДХПдаги шахсий кабинетингизга юборилади. Хизмат бепул кўрсатилади.

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномасини олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/369

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг