Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Отабек Умаров Ўрта Осиё ММА конфедерацияси раҳбари бўлди

Отабек Умаров Ўрта Осиё ММА конфедерацияси раҳбари бўлди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Ўрта Осиё мамлакатлари бўйича янги халқаро ташкилот – Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилди.

Маълум бўлишича, бугун 9 феврал куни Қозоғистон пойтахти Нур-султон шаҳрида Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтган.

Унда Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти ва Ўзбекистон Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров тайинланган. Шунингдек, халқаро ташкилотнинг вице-президенти лавозимларига Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланган.

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган конфедерация президенти этиб тайинланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг