Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди

Оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди

Фото:«Yuga.ru»

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси вакиллари навбатдаги йиғилишида республикада оналар ва болалар ўлими юқори бўлган вилоятлар маълум қилинди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Мавлуда Хўжаеванинг маълумот беришича, жорий йилнинг тўққиз ойида республика бўйича 108 та оналар ўлими қайд этилган. Бу кўрсаткич Самарқанд (14 та) ва Сурхондарё вилоятларида (14 та) юқорилигича қолмоқда. Шу йилнинг тўққиз ойида қарийб 5 мингга яқин бир ёшгача болалар ўлими юз берган. Бу кўрсаткич Андижон (615 та), Наманган (539 та), Хоразм (340 та) вилоятларида юқори.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг