Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Nike» ва «Apple» тонгда югурган фойдаланувчиларга совға улашади

«Nike» ва «Apple» тонгда югурган фойдаланувчиларга совға улашади

Фото: «Orogold»

«Nike» ва «Apple» компанияси ўз соғлиғига эътибор қаратган одамларга турли совғалар, чегирмалар ва бошқа кўплаб бонусларни тақдим этади, деб хабар берди «Hi-News».

Икки кун олдин «Nike»нинг югуришга мўлжалланган «Run Club» мобиль дастури ва мустақил шуғулланиш учун яратилган «Nike training Club» лойиҳаси фаол фойдаланувчиларни мукофотлаш бўйича янги танловни эълон қилди. Феврал ойи давомида юқорида номи келтирилган дастурлардан фойдаланган юзерлар спортдаги фаоллиги учун турли мукофотларга эга бўлади. Асосий совға — спорт кийимлари, кроссовкаларни (албатта, «Nike» брендидаги) сотиб олиш учун чегирмалар тақдим этилади. 

Бундан ташқари, қўшимча бонус сифатида «App Store» дўконларида ҳам совғалар берилади, жумладан, улар «Apple Music»да махсус плей-листга эга бўлиши мумкин. Феврал ойининг охирида энг фаол фойдаланувчилар ўз совғаларини қўлга киритиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг