Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Немислар Ўзбекистонда меҳмонхона, йўл ва аэропорт қуриш учун 4 млрд. доллар сарфлайди

Немислар Ўзбекистонда меҳмонхона, йўл ва аэропорт қуриш учун 4 млрд. доллар сарфлайди

Тошкент шаҳар ҳокимиятида Германиянинг «RIMC Hotels & Resorts Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Тошкентнинг ташриф қоғозига айланадиган бренд бино қурилишидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Шу билан бирга пойтахтда «Этнопарк» ва премиум-класс меҳмонхоналар қурилишида «RIMC Hotels & Resorts Group» компаниясининг иштироки этиши кутилмоқда.

«RIMC Hotels & Resorts Group» компанияси раҳбарияти ўтган сафар Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида туризм соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларида қатнашишга келишиб олинган эди. Компания 30 йиллик фаолияти давомида дунё бўйлаб 200 дан ортиқ меҳмонхоналар қурилишида қатнашган.

«RIMC Hotels & Resorts Group» компанияси ва унинг ҳамкорлари Тошкентда меҳмонхоналар қурилишидан ташқари, Самарқанд, Бухоро ва Хивада замонавий савдо ва маданий-кўнгилочар марказлар қуришни мақсад қилган. Шу билан биргаликда немис ҳамкорлар автомобил йўллари ва аэропортларни модернизация қилишда иштирок этади.

«RIMC Hotels & Resorts Group» компанияси Ўзбекистонда туризм соҳасига 4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритишни мақсад қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг