Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наркокартель аъзолари ҳарбийларга пистирмадан ҳужум қилишди

Наркокартель аъзолари ҳарбийларга пистирмадан ҳужум қилишди

Фото: «RAMBLER»

Чоршанба тонгида Мексиканинг Герреро штатида ҳарбийлар пистирмага дуч келишди. Уч нафар ҳарбий ва икки нафар фуқаро ҳалок бўлди, деб ёзади «Milenio» нашри.

— Миллий мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, тўрт киши – иккита аскар ва иккита фуқаро тўқнашув жойида, яна бир аскар Чилпансинго шифохонасида ҳаётдан кўз юмган, — дейилади матнда.

Нашрнинг ёзишича, армия патрули гиёҳванд ўсимликлар плантациясини йўқ қилиш бўйича операция ўтказаётганда уларга қуролланган одамлар гуруҳи ҳужум қилади. Аскарлар ҳужум уюштирганларга жавоб ўқи узиб, улардан иккитасини ҳалок қилади. Воқеа содир бўлган ҳудудда бир нечта киши қўлга олинган.

Сўнгги йилларда Мексикани қамраб олган зўравонликлар гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, АҚШга кокаин транзити устидан назорат қилувчи картеллар қаршилиги билан боғлиқ. 2018 йили Мексикада жуда кўпчилик ҳаётдан кўз юмди — хавфсизлик вазирлиги маълумотига кўра, йўқотишлар қарийб 33 мингдан ошиб кетган (2017 йили — 31,2 минг киши).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг