Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги мактабда ёнғин юз берди

Намангандаги мактабда ёнғин юз берди

Наманган шаҳрида 22 июнь куни 29-сонли ўрта мактабнинг том қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида томнинг 4 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин электр симларни қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг