Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Намангандаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Намангандаги ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 10-сонли оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳридаги поликлиникада фуқаро шифокорни дўппослаганлиги ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг