Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудҳиш рекорд. Японияда коронавирус ташувчилари сони кескин кўпаймоқда

Мудҳиш рекорд. Японияда коронавирус ташувчилари сони кескин кўпаймоқда

Фото: «Yandex»

Чоршанба куни Японияда бир кеча-кундузда аниқланган янги COVID-19 ҳолатлари сони пандемия бошлангандан буён биринчи марта минг кишидан ошди, дея хабар берди «NHK» телеканали.

Коронавирусни юқтирган одамлар сонининг кескин кўпайиши мазкур мамлакатда COVID-19га тест ўтказилиши жадаллашгани билан изоҳланмоқда.

«NHK» маълумотларига кўра, ўтган бир кеча-кундузда Токиода 250, Осакада 221, бутун мамлакат бўйича эса 1051 нафар вирус ташувчиси аниқланган.

Вирус тарқала бошлагандан бери Японияда умумий касалланганлар сони 34 минг кишидан ошган, 1016 нафари вафот этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг