Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ: Ҳукумат ҳузуридаги Инспекциянинг туман бўлимида ўғрилик аниқлади

МИБ: Ҳукумат ҳузуридаги Инспекциянинг туман бўлимида ўғрилик аниқлади

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимлари қандай ҳолатларга дуч келмайди, дейсиз. Бирини кўриб, йиғлагинг келса, бирини кўриб, на кулишни ва на куйишни билмайсан!

МИБнинг Булоқбоши туман бўлими ходимлари ҳукумат ҳузуридаги инспекциянинг туман бўлимида энергия ресурслари ўмарилишини туш кўрибдими?!

Афсуски, айни ҳолатга тушда эмас, хушда дуч келинди.

Нима дейсизки, туманнинг «Чақар» маҳалласи ҳудудида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Булоқбоши бўлимида электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олинибди!

Ҳисоб-китобларга кўра, бундай ўзбошимчалик таъминотчи корхоналарга 23 миллион сўмга яқин зарар келтирган. Зарар-ку қопланар, бироқ пештоқига ҳукумат номи зарб этилган испекцияда бундай ҳолат юз берганини «ҳазм қилиш» қийин барибир.

Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил бурун илгари Бош прокуратура ҳузурида бўлган Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сифатида қайта ташкил этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг