Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексика президенти коррупцияни енгмагунча ниқоб тақишдан бош тортди

Мексика президенти коррупцияни енгмагунча ниқоб тақишдан бош тортди

Фото: «AP Photo/Marco Ugarte»

Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор мамлакатда коррупцияни мағлуб қилгандан сўнг ниқоб тақишга ваъда берди.

Аввалроқ у ниқоб тақмаслигини, чунки вирусдан ҳимоялашда унинг фойдаси илмий исботланмаганини айтганди. Лопес Обрадор оммавий тадбирлар ва кундалик матбуот анжуманларига чиндан ҳам ниқобсиз келади, лекин ижтимоий масофа сақлашга ҳаракат қилади. Унинг айтишича, қоидаларга кўра талаб қилинадиган жойларда, масалан, самолётларда ниқоб тақишга рози бўлади.

Аввалроқ «El Universal» газетаси Мексика миллий ҳаракат партияси коронавирус пандемияси фонида президентни ниқоб тақишга мажбурлаш учун судга мурожаат қилмоқчи бўлаётганини хабар берганди.

«Қачонки коррупция йўқ бўлсагина, ниқоб тақаман. Қани, келишиб олайлик», — деди Лопес Обрадор журналистларга мурожаат қиларкан. Матбуот анжумани президентнинг Twitter-аккаунтида эфирга узатилган.

Мексикада 416 179 киши коронавирусга чалиниб, 46 минг нафари вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг