Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус туфайли биринчи бош шифокор оламдан ўтди

Коронавирус туфайли биринчи бош шифокор оламдан ўтди

Фото: «REUTERS»

Уханда коронавирус туфайли «Учан» госпитали бош шифокори Лю Чжимин оламдан ўтди, дея хабар берди Хитой Марказий телевидениеси.

Аввалроқ унинг ўлими ҳақида «Жэньминь Жибао» газетаси ёзганди, бироқ кейинчалик бу хабар рад этилган.

Лю Чжимин 51 ёшда эди. У Хитойда янги касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган биринчи тиббиёт муассасаси раҳбарига айланди.

«Учан» коронавирусни юқтирган беморларни биринчилардан бўлиб қабул қила бошлаган. Шифохона 966 кишига мўлжалланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг