Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Кўмир ўғрилари қўлга тушди

Фото: «IIV.UZ»

2020 йил 26 сентябрь куни соат 03:00 ларда Ангрен бекатида ХТБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Қурама МФЙда яшовчи 30 ёшли Д.Ж. бошқарувидаги КIА русумли автомашинада тахминан 500-600 кг кўмир маҳсулотини ортаётган вақтида ушланган. Суриштирув жараёнида ушбу кўмир маҳсулоти 25 сентябрь куни Ангрен-Ҳавас йўналиши бўйича Ангрен темир йўл бекатидан ҳаракатланган усти ярим очиқ юк вагонларидан туширилганлиги аниқланган.

Шунингдек, 2020 йил 29 сентябрь куни соат 00:30 ларда Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари томонидан Асака темир йўл бекатида 4801-сонли юк поезди таркибида бўлган 65880452-сонли кўмир ортилган вагондан Асака тумани Навкан МФЙда яшовчи 34 ёшли Р.б. жами оғирлиги 186 кг кўмир маҳсулотини 4 дона полиэтилен қопларга солиб, яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 06:30 ларда «Ангрен-Ҳавас» йўналиши бўйича ҳаракатланган электровоз, таркибида 55 та усти ярим очиқ вагонларда кўмир маҳсулоти бўлган поезд вагонидан номаълум шахслар томонидан кўмир маҳсулотлари туширилганлиги аниқланган. Ўтказилган тезкор суриштирув натижасида, Ангрен шаҳар Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи 25 ёшли Р.И. кўмир олиш мақсадида «Ангрен-Облиқ» темир йўл бекатларининг 111 км.дан вагон устига чиқиб тахминан 250-300 кг кўмир маҳсулотини туширганлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг