Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Журналистлик оғир...»: Сенатор ўқувчи қиз билан нималарни гаплашди?

«Журналистлик оғир...»: Сенатор ўқувчи қиз билан нималарни гаплашди?

Фото: Диёрахон Набижонова

Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарҳод Боқиев ташаббуси билан Гулистон шаҳрида яшовчи ўқувчи қиз - Фотимахон билан ижодий мулоқот ташкил этилди.

Оилада тўнғич фарзанд ҳисобланган Фотимахон Жўраева оёғида туғма нуқсон билан дунёга келган. Ҳозирда у фақат аравача воситасида юра олади. Фотима китоб ўқишни яхши кўради, мақолалар ҳам ёза бошлаган. 

«Aвваллари мақола ёзмас эдим. Лекин ҳаёлотимдагиларни оқ қоғозга қоралаб турардим. Янги йил арафасида ҳозирда сенатор бўлган Фарҳод ака уйимизга мени йўқлаб, вилоятимиз ҳокими совға қилиб юборган бир талай китобларни кўтариб келганларида қораламаларимни кўриб, «Ие, сиз яхшигина қалам соҳиби экансиз-ку, мақолалар ҳам ёзиб турсангиз бўлар экан» дегандилар. Ўшанда уларнинг биргина мана шу сўзи янада кўпроқ ижод билан шуғулланишимга туртки берганди. Шунда мен ҳаётда журналистлар билан юзма-юз кўришмаганимни, улар билан учрашишни жуда-жуда хоҳлашимни айтгандим. Фарҳод ака бу истагимни амалга оширишда ёрдам беришни ваъда қилгандилар», - дейди Фотимахон.

Учрашувда «Халқ сўзи» мухбири Aҳмадали Шерназаров, вилоят телевидениеси ходими Нигора Имомқулова ҳамда ЎзЖОКУ талабаси Диёрахон Набижонова Фотимахонга маслаҳатлар бердилар. 

«Журналист касби, аслини олганда, жуда оғир касб. Лекин маззаси жуда ширин, қачонки сен олдингга қўйилган синовларни енгга олсанг.Ҳозирда масофадан туриб ишлаш жуда ривожланган. Сен ҳам бу соҳада бемалол фаолият юрита оласан, ижодий маҳоратингни оширишингда биз сенга ёрдам берамиз» деди журналист Аҳмадали Шерназаров.

Учрашув сўнггида сенатор Фарход Боқиев Фотимахонга бестселлер даражасидаги нодир китоблар тўпламини совға қилди. 

Диёрахон Набижонова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг