Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда олтин рудасини қазиб олаётганлар ИИБ томонидан ушланди

Жиззахда олтин рудасини қазиб олаётганлар ИИБ томонидан ушланди

Фото:«Iiv.uz»

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Ғаллаорол туманида ер ости бойликларини талон-тарож қилишнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар мунтазам уюштирилмоқда.

Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Тангисой тоғидан олтин рудасини қазиётган 1995 йилда туғилган А.Х. ушланди. Булоқбоши қишлоғида яшовчи ушбу шахсдан 1 дона электродвигатель, 1 дона перфоратор ҳамда 10 килограмм руда олинган.

Айни мазмундаги ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган яна бир булоқбошилик, 1977 йилда туғилган А.К. ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қонунбузар 1 дона электродвигатель ва 1 дона перфоратор ёрдамида Тангисойдан 10 килограмм руда қазиб олганлиги маълум бўлди.

Ҳолатлар юзасидан Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг