JICA ўзбекистонлик спортчилар учун махсус грант ажратди
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизасия қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган бир қатор лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда.
Хабарингиз бор, 2019 йил 2 декабр куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Япониянинг Халқаро алоқалар агентлиги (JICA) ва «So-innovation laboratory» ташкилоти билан ҳамкорликда «Имконияти чекланган инсонларни спорт билан шуғулланиш орқали ижтимоий мослашувини қўллаб-қувватлаш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилган эди.
Ўтказилган семинар-тренинг натижасида университетнинг «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт» кафедраси Япониянинг Халқаро алоқалар агентлигининг (JICA) 38 млн сўмлик халқаро мини-грантини қўлга киритишга мувоффақ бўлган эди.
Ушбу мини-грант бўйича университет талабалари учун махсус спорт тренажорлари мамлакатимизга олиб келинди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter