Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяга ишга кетишда кимлардан имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди?

Жанубий Кореяга ишга кетишда кимлардан имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди?

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норов ўзининг Телеграмдаги саҳифасида Жанубий Кореяга ишга кетишда тест имтиҳонлари талаб этилмайдиган тоифалар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Улар қуйидагилар:

Лаёқатли ишчи мақомини олган фуқаролар (ВИП);

1. Корея Республикасида 4 йил 10 ой бир корхонада меҳнат фаолиятини амалга оширган ва шартномаси тугагандан сўнг корхонадан қайта шартнома билан келган фуқаролар;

 2. Бунда фуқаро биринчи меҳнат шартномасини тугатгандан сўнг ёши 39 ёшдан ошган бўлса ҳам қайта шартнома билан меҳнат фаолиятини амалга ошириши мумкин;

3. Хорижга чиқиш учун тақиқи бўлмаган ҳамда хорижга чиқиш паспорти мавжуд фуқаролар;

 4. Ҳар томонлама соғлом, юқумли касалликка чалинмаган фуқаролар;

 5. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ фуқаролар;

 6. Муқаддам судланмаган фуқаролар;

7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган фуқаролар.

Фуқаро Жанубий Кореядан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган кундан бошлаб, 90 кун муддат ичида Корея Республикаси иш берувчиси билан келишилган ҳолда жўнаб кетиши зарур.

Эслатма: Фуқароларни Корея Республикасига ишга жўнатиш (E-9 ишчи виза) ҳуқуқига эга ягона ташкилот Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳисобланади, хусусий бандлик агентликларининг бунга ваколати йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг