Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда қанча пенсия олишади?

Жанубий Кореяда қанча пенсия олишади?

Фото: novostivl.ru

Жанубий Кореяда ойига 2 млн. вон (~$1,7 минг)дан юқори пенсия олувчилар сони 2019 йил январь ойига охирига келиб 22 нафарга етди. Бу ҳақда «National Pension Service» хабар берган.

1,7 минг доллардан кўп пенсия олувчилар сони 2018 йил декабрь ойида атиги 10 нафар эди.

Статистик маълумотларга кўра, 2018 йили Корея Республикасида 540 минг нафар инсон пенсияга чиқди, уларга ойига 910 минг вон (~$809) атрофида пенсия тўланяпти.

Жанубий Кореяда пенсионерларнинг 202 минг нафари 1 млн. вон (~$890), 7 487 минг нафари эса 1,5 млн. вон (~$1 334)дан юқори пенсия олади.

2018 йилнинг январидан бошлаб, яъни мамлакатда пенсия хизмати ташкил этилганига роппа-роса 30 йил тўлганда, мамлакатда илк маротаба 2 млн. вон (~$1 778)дан юқори пенсия тўлана бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг