Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилда синагога трибунаси қулаб тушди (видео)

Исроилда синагога трибунаси қулаб тушди (видео)

Фото: «Jpost.com»

Исроилнинг Гиват-Зеев шаҳрида Ҳосидлар ибодатхонаси трибунаси қулаб тушди, у ерда жуда кўп одам бўлган, деб ёзмоқда The Jerusalem Post.

Маген Давид Адом тез ёрдам хизмати шифокорларининг сўзларига кўра, ўнлаб одамлар вайроналар остида қолиб кетган. Тахминан 60 киши жароҳат олган, улардан бир қанчасининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Трибунанинг қулаш сабаблари ҳақида ҳозирча хабар берилмаган. 

Айрим хорижий ОАВ хабарларига кўра, бир киши ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса ибодат пайтида юз берди, деди Исроил полицияси вакили Михэаль Зингерман. Унинг маълумотларига кўра, жиддий жароҳатланганлар йўқ, беш-олти кишининг аҳволи ўртача, қолганлари енгил жароҳат олишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг