Индонезия яқинида зилзила содир бўлди
Индонезиянинг Ява ороли жанубида 5,6 балли ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Ер ости силкинишлари UTC (Бутунжаҳон вақти) билан соат 01:51 да қайд этилди. Зилзила эпицентри Бандунг шаҳридан 297 километр жануби-шарқда, 10 километр чуқурликда жойлашган.
Талафотлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter