Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ImtihonGo мобил иловасида ўзгариш: имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг геоманзиллари янгиланди

ImtihonGo мобил иловасида ўзгариш: имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг геоманзиллари янгиланди

Фото: ТАТУ

2020-2021 ўқув йили қабулида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган жойлар геоманзилларини кўрсатувчи ImtihonGo иловаси ишга туширилган эди.

Мобил илова Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан ишлаб чиқилган.

Хабарингиз бор, пандемия сабабли, тест синовлари ўтказилиши муддати ва жойлари ўзгарди.

Жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб мамлакатимизда очиқ майдонларда – стадион ва хиёбонларда имтиҳонлар ўтказилиши белгиланди. Шу боисдан иловага ҳам ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, қўшимча имкониятлар яратилди.

ImtihonGo мобил иловаси ёрдамида абитуриентлар:

  • имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олиш имкониятига эга бўладилар;
  • имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олишлари;
  • Давлат тест марказининг abitur.dt.uz ҳамда qabul.dtm.uz расмий веб-сайтларига тўғридан тўғри киришлари мумкин.

Ушбу илова абитуриентлар учун ўзига хос кўмак ва мадад бўла олади.

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ. Назаров ҳамда «Радио ва мобил алоқа» факультети талабаси Ҳ. Бахтиёровлар.

Мобил илова Google Playга жойлаштирилган: бу ердан юклаб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг