Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иккита атом портлашидан тирик қолган одам

Иккита атом портлашидан тирик қолган одам

Фото: «Youtube»

Айримлар ҳар қандай оғир, бахтсиз ҳодисадан ҳам бешикаст омон қолишади. Шундай кимсалардан бири, яъни иккита атом портлашини бошидан кечирган одам ҳақида «Рамблер» ҳикоя қилади.

Хиросима ва Нагасакидаги қайғули воқеа бутун дунёга маълум. Америка бомбардимончи самолётлари бу шаҳарларга атом бомбаларини ташлаганда 200 мингдан зиёд инсон ҳалок бўлган. Бироқ портлаш марказидан унча узоқ бўлмаган жойда битта бахтли одамга тирик қолиш насиб этган. Бу Цутому Ямагучидир.

1945 йил Ямагучи 20 ёшда эди ва у Хиросимага хизмат сафарига келганди: август ойининг мудҳиш санаси, яъни Америка учувчилари бомба ташлаган вақтда Цутому портлаш марказидан атиги 2,5 километр узоқликда бўлган. Ёш йигит куйган, катта миқдорда радиацияланган ва қисман кўриш қобилиятини йўқотган бўлса-да, тирик қолганди.

Кейинги куни у уйига, яъни Нагасакига қайтишга муваффақ бўлади. Ямагучи эндигина гувоҳи бўлган даҳшатни бироз унутиб, хотиржам нафас оламан деганди, бироқ унинг орзуси ушалмади.

Чунки Нагасакига қайтиб келганидан бир кун ўтиб, яъни 1945 йилнинг 8 августида унинг шаҳрига ҳам ўшандай бомба ташланади. У бу куни бомба ташланган жойга янаям яқинроқ эди. Куни битмаган экан, яна тирик қолди. Тўғри, у бу сафар ҳам катта миқдорда радиацияланганди.

Ямагучининг иккита атом бомбаси, устига-устак, радиацияланишдан ҳам тирик қолиши физика қонунларига зид ҳақиқий мўъжиза эди. Қизиғи, Цутому улуғ ёш – 94 га тўлишига бир неча ой қолганида оламдан ўтди.

2009 йил унга Цутому Ямагучи — иккита атом бомбасидан тирик қолган дунёдаги ягона инсон эканини тасдиқловчи сертификат топширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг