Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ ЙҲХББ: «Таксида йўловчи ташишга ҳали рухсат йўқ»

ИИВ ЙҲХББ: «Таксида йўловчи ташишга ҳали рухсат йўқ»

Фото:«Xabar.uz»

Такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга ҳали рухсат берилгани йўқ, улар фақат етказиб бериш хизматларини кўрсатиши мумкин, дея хабар берган ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Тошкент шаҳар ЙҲХББ томонидан тақдим этилган видеолавҳада ҳам такси ҳайдовчиларига ҳали йўловчи ташиш фаолиятини олиб боришга рухсат этилмагани, шунга қарамай айримлар ушбу чекловга риоя қилмасдан йўловчи билан ҳаракатланаётгани қайд этилган деб ёзади «Дарё».

ЙПХ инспектори Акбар Ҳакимовнинг айтишича 30 апрель куни Тошкент шаҳрида Nexia русумли машина ҳайдовчиси тўхтатилганда унинг автомобилида йўловчи ҳам борлиги аниқланган. Ҳайдовчи етказиб бериш хизматларини кўрсатиш бўйича ҳужжатларга эга бўлган, бироқ салонда йўловчининг борлиги карантин қоидалари бузилганини англатади.

Видеода ҳайдовчи салондаги йигитнинг «мазаси бўлмагани» илтимос қилгани учун уни манзилига элтиб қўйишга рози бўлганини айтади. Йўловчи ҳам таксини «Яндекс» иловаси орқали чақиргани, ўзининг ишга бориб келишга ҳужжати борлиги, ҳайдовчидан илтимос қилиб, унинг машинасига ўтирганлигини тан олган.

Ваҳоланки, карантин қоидалари юмшатилиши сабаб, махсус комиссия қарори асосида йўловчи ташишга ҳам рухсат берилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг