Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда бортида 191 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Ҳиндистонда бортида 191 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Фото: «Vzglyad.az»

«Air India» компаниясига қарашли йўловчи самолёти Ҳиндистон аэропортида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «The Daily Mirror» хабар берди.

Ҳодиса Тошкент вақти билан 20:15 да содир бўлган. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси бортида 191 нафар инсон бўлган. Хабарларга кўра, у Дубай — Кожикоде (Керал штатидаги шаҳар) рейси бўйлаб ҳаракатланган.

Таъкидланишича, самолёт қўнаётганда мувозанатини йўқотган ва учиш-қўниш йўлакчаси чегарасидан чиқиб кетган.

«News18» порталининг хабарига кўра, фожиа оқибатида уч киши ҳалок бўлган. «NDTV» телеканали эса 30 нафар йўловчи шифохонага ётқизилганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг