Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар бир фуқарога Конституциявий судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади

Ҳар бир фуқарога Конституциявий судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади

Фото: Xabar.uz

Конституциявий комиссия йиғилишида ҳар бир фуқаро конституцивий судга шикоят қилиши мумкин, деган қўшимча билан тўлдирилиши таклиф қилинган.

Таклиф этилган қўшимчага кўра, Конституциявий суд фуқаролар ва юридик шахслар муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқади.

«Ҳозир Конституцивий судга фақат қонун ташаббусларини олға сурувчилар, масалан, депутатлар мурожаат қилиши мумкин холос. Ҳатто сенаторларда ҳам бундай ваколат йўқ. Энди эса таклифга кўра, ҳар бир фуқаро шу судга шикоят қилиши мумкин бўлади. Сенатор ҳам сенатор эмас, оддий фуқаро сифатида шикоят қилишга ҳақли бўлади», деган комиссия раиси Акмал Саидов.

Бугунги кунда суд ҳукмидан норози бўлган кўплаб фуқаролар адолат излаб Конституциявий судга мурожаат қила олмайди, яъни бунга ҳаққи йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг