Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гидрометеорология хизмати бир неча ҳудудлар аҳолисини жиддий огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати бир неча ҳудудлар аҳолисини жиддий огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати навбатдаги тезкор хабарни эълон қилди. 

Жорий йил 4-10 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;

Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

«Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яна бир об-ҳавога оид тезкор маълумот тақдим этилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг