Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фойдасидан зарари ошиб кетиши мумкин! Япон шифокорлари жазирамада ниқоб тақиш бўйича тавсия ишлаб чиқишди

Фойдасидан зарари ошиб кетиши мумкин! Япон шифокорлари жазирамада ниқоб тақиш бўйича тавсия ишлаб чиқишди

Фото: «Xabar.uz»

Япон шифокорлари ёз жазирамасида тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланишга чақиришмоқда — акс ҳолда зарарга ишлаши мумкин.

Баъзида тиббий ниқобни тақмагандан кўра тақиш хавфлироқ. Япониялик шифокорларга кўра, жазирама иссиқда нафас йўлларини ҳимояловчи ниқобларни тақиб юрганда иссиқ уриши мумкин экан.

Япония шошилинч тиббиёт уюшмаси бир гуруҳ мустақил врачлар билан биргаликда ёз фасли учун тавсиялар ишлаб чиқди. Уларнинг фикрича, жазирама иссиқда оралиқ масофани чамалаган ҳолда, ниқобни тушириб қўйиб, эркин нафас олиб ҳам туриш керак. Мутахассислар етарлича миқдорда сув ичиб юришни ҳам маслаҳат беришяпти. Хона ҳарорати кескин юқорилаб кетганида, пардаларни очиб, елвизак айланишига йўл қўйиб бериш лозим.

Ёши улуғ инсонларга алоҳида эътиборли бўлиш талаб қилинади. Кўп вақтини дим ва нафас сиқиладиган ўз уйларида ўтказадиган бу инсонларни иссиқ уриши хавфи энг юқори.

Иссиқ уришидан шунинг учун ҳам эҳтиёт бўлиш керакки, тана ҳарорати кўтарилиб кетса, бу иссиқ уришими ёки коронавирусми — ажратиб олиш жуда қийин бўлади.


Мавзуга оид: Офтоб уришидан эҳтиёт бўлинг! Биринчи ёрдам қандай кўрсатилади? (инфографика)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг