Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фото: Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа девори ўпирилиб тушди

Фото: Бухородаги «Абдуллахон» мадрасаси орқа девори ўпирилиб тушди

Фото: Bukhara info

Жорий йилнинг 30 июль кечаси «Абдуллахон» мадрасаси орқа томон деворининг бир бўлаги ўпирилиб тушган.

Бухоро вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, ҳодиса «кўп йиллик техноген жараёнлар (иссиқ ва совуқ иқлим, ёғингарчиликлар ва ер ости сувларининг кўтарилиши) таъсирида юз берган». 

Бу ҳолат бўйича Маданий мерос агентлигининг вилоят бошқармаси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, реставраторлар ва соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, жойида ўрганиш ўтказилган. Шунга кўра, тезкор чора-тадбирлар белгиланиб, Республика Маданий мерос агентлигидан вакиллар жалб қилинди.

Шу билан бирга, Бухорода техноген жараёнлар оқибатида нураши, емирилиши ва қулаб тушиши эҳтимоли юқори бўлган 40 та маданий мерос объектини умумбашарий қийматини сақлаш, уларда тиклаш, реставрация ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича олимлар, реставраторлар ва малакали мутахасислар томонидан ўрганишлар ўтказилган ҳолда зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳақида Ҳукуматга таклифлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг