Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада боғча биносидан жасад топилди

Фарғонада боғча биносидан жасад топилди

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 07:00ларда Фарғона вилояти, Қўштепа туманидаги «Қўрғонча» маҳалласи Пахтаобод кўчасида жойлашган 27-мактабгача таълим ташкилоти биносида бир нафар фуқаронинг жасади топилган. Бу ҳақда туман ИИБ маълумот берган.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, у ис газидан заҳарланган дея бирламчи хулоса берилган.

Қўштепа тумани ҳокимининг тегишли қарори билан содир бўлган мазкур бахтсиз ҳодисани ўрганиш юзасидан туман комиссияси таркиби тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нукус шаҳрида ижарада яшовчи талабанинг жасади топилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг