Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага яна қор ёғадими? Бир ҳафталик об-ҳаво

Эртага яна қор ёғадими? Бир ҳафталик об-ҳаво

Фото: Xabar.uz

Бугун 6 январь куни Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

7 январь куни фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, бу жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 0-5 даража илиққача пасаяди.

8-9 январь кунлари об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз, камбулутли бўлиши кутилмоқда. Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 3-5 даража совуқни ташкил қилади.

Кундузи қуёш ҳавони илитиб, 9 январга келиб ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.

10 январда совуқ ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Тунги ҳарорат 0-2 даража совуққача кўтарилади, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг