Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртадан Ўзбекистонда кучли совуқ бошланиши маълум қилинди

Эртадан Ўзбекистонда кучли совуқ бошланиши маълум қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонга яна қишки совуқлар қайтади. 

21-23 январда Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон орқали Россия (Москва вилояти) Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

21 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) ёғади.

22 январда республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

21-22 январда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 январда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача; шимолда кечалари 12-15° совуқгача, кундуз кунлари 5-8° совуқгача пасаяди.

22-23 январда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10° га паст бўлади.

Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг