Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдоған тиббиёт ниқобларини сотишни тақиқлади — текин бўлиши керак

Эрдоған тиббиёт ниқобларини сотишни тақиқлади — текин бўлиши керак

Фото: «Интерфакс»

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған мамлакатда коронавирусга қарши кураш борасида янги чоралар кўрилишини маълум қилди.

«Маҳаллий ҳокимликлар «е-девлет» портали ва миллий почта (РТТ) сайтида тиббиёт ниқобларини сўраган фуқароларимизга уларни бепул жўнатишни бошлади. Ниқобларни сотиш тақиқланади», — деди Эрдоған.

Турк раҳбари мамлакат соғлиқни сақлаш тизими коронавирусни аниқлаш бўйича ҳар куни 20 мингдан ортиқ тест ўтказаётганини маълум қилди. Қолаверса, Истанбул аэропорти яқинида минг ўринли иккита касалхона қурилади.

Унинг айтишича, мамлакат ҳукумати COVID-19 пандемияси шароитида яна 2,3 миллионта оилага ёрдам кўрсатиш режаси устида ишламоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар орасида 9-ўринга кўтарилган: юқтирганлар — 30217 нафар, тузалиб кетганлар —  1326 нафар, вафот этганлар — 649 нафар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг