Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энг электромобиллашган мамлакатлар рейтинги тузилди

Энг электромобиллашган мамлакатлар рейтинги тузилди

Фото: KP

Германиядаги «Қуёш энергияси ва водородни тадқиқ қилиш маркази» (ZSW) мамлакатлар, брендлар ва моделлар мисолида жаҳон электромобиллар бозорининг сўнгги 5 йилдаги «портрети»ни яратди.

Шу ташкилот маълумотларига кўра, жаҳон бўйича турли тоифадаги 5,6 миллионта электрлаштирилган автомобиль бор. Шулардан 2,2 миллион донаси 2018 йилда харид қилинган.

Энг электромобиллашган мамлакатлар «кучли бешлиги»дан Хитой, АҚШ, Норвегия, Буюк Британия ва Франция ўрин олган. Булар орасида икки етакчи мамлакатдаги автомобиллар сони бошқаларникидан анча кўп: Хитойда — 2,61 млн., АҚШда — 1,1 млн. дона.

2018 йил якунлари: энг электромобиллашган мамлакат — Хитой, йил бренди — «Tesla», йил модели — «Tesla Model 3».

Энг электромобиллашган мамлакатлар

Манба: ZSW
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг