Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди битта диссертацияни икки киши ҳимоя қилиши мумкин

Энди битта диссертацияни икки киши ҳимоя қилиши мумкин

2020 йилнинг 1 мартидан Ўзбекистон Миллий университети базасида бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилади.

Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида тайёрланган диссертация — ўрнатилган тартибда мавзуси тасдиқланиб, назарий тадқиқотлар ва илмий натижаларни амалиётга жорий қилиш жараёни икки нафар изланувчи томонидан ҳамкорликда ташкил этилган, тадқиқотнинг мазмун-моҳияти белгиланган талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида назарий илмий янгиликлари тизимли равишда асосланган фан доктори DSc учун ва инновацион илмий янгиликлари амалиётга мақсадли жорий этилган PhD учун қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар ҳисобланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда иккиталик ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил қилиш муайян фан тармоғи бўйича битта диссертация икки нафар, жумладан, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланиши мумкин.

Асос: Вазирлар Маҳкамаснинг 2020 йил 10 февралдаги «Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Феруза МАДРАҲИМОВА,
Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг