Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига матбуот котиби тайинланди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига матбуот котиби тайинланди

Бунёд Абдуллаев Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси - матбуот котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилган.

Бунёд Абдуллаев 1983 йил 14 июнда Самарқанд вилоятида туғилган. 2005 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. 2010 йилда «Edgware» академиясини (Буюк Британия) тамомлаган. Меҳнат фаолиятини «Ҳуррият» газетасида бошлаган. 2007 йилда «Жамият» газетаси мухбири, 2011-2017 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида шарҳловчи, етакчи муҳаррир, бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир бўлиб ишлаган. 2017-2019 йилларда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси етакчи илмий ходим, 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими каби лавозимларда ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг