Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг тоза пляжлари қайси давлатда жойлашган?

Дунёнинг энг тоза пляжлари қайси давлатда жойлашган?

Фото: «Travelerforever.ru»

Испания дунёдаги энг тоза пляжларга эга мамлакат деб топилди. Бу ҳақда «Мовий байроқ» мукофоти сайтида хабар берилган. У ҳар йили суви юқори стандартларга жавоб берадиган ва хавфсиз сузишга яроқли причал ва пляжларга топширилади.

Мукофот учун масъул ҳисобланган Экологик таълим фонди (FEE) дунёнинг 49 мамлакатидаги сув сифатини баҳолаб, рейтинг тузди.

Рўйхатда биринчи ўринни Испания эгаллади — қиролликнинг 614 пляжида ифлосланиш қайд этилмаган. Иккинчи ўринни Греция (545 та тоза пляж), учинчи ўринни Туркия (519 пляж) эгаллади. Шунингдек, рейтингга Франция (410 пляж), Италия (416 пляж), Португалия (372 пляж), Дания (168 пляж) ва Нидерландия (56 пляж) киритилди.

Бундан ташқари, Россия рейтингда 21-ўринни эгаллагани маълум — мутахассислар мамлакатнинг 35 пляжига юқори баҳо беришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг