Дунёда биринчи: Хитойда кўп қаватли ер ости меҳмонхонаси очилди
Шанхай шаҳридан 30 километр узоқликда дунёдаги биринчи «ер ости» меҳмонхонаси қурилди. Унинг эшиклари меҳмонлар учун 20 ноябрдан очилади. Ғаройиб лойиҳанинг номи ҳам ғаройиб: «Тўнкарилган осмон».
Беш юлдузли меҳмонхонанинг 18 қаватидан 16 қавати ер сатҳидан пастда жойлашган, бироқ очиқ ҳавога чиқиш йўлига эга.
Лойиҳани амалга ошириш учун муҳандислар, лойиҳачилар ва ишчилар — жами 5000 киши тер тўкди. Қурилиш ишлари 10 йил давом этди. Меҳмонхона балконли 336 хонага эга, улардан шаршара манзараси кўриниб туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter