Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутатлар Бош вазирга сўров юборишди

Депутатлар Бош вазирга сўров юборишди

Депутатлар «Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари учун белгиланган койкалар миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» Бош вазирга парламент сўровини юборишган.

Бугун, 18 октябрда Қонунчилик палатасида ўтказилган мажлисда қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси билан бир қаторда шу масала ҳам кўриб чиқилган.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Д.Саттаровга «Миллий стандартларни халқаро талабларга мослаштириш, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, синов лабораторияларини ривожлантириш ва ўлчаш воситаларни қиёслашда аҳолига қулайликлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида»ги парламент сўровини юбориш ҳақида ҳам қарор қабул қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг