Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутат ва тадбиркор Яккасарой туманига ҳоким этиб тайинланди

Депутат ва тадбиркор Яккасарой туманига ҳоким этиб тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Сайфутдинов Анвар Назарович Яккасарой туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Анвар Сайфутдинов 2004 йилдан ҳозирги вақтга қадар «Navro’z-FT» МЧЖ, «Sanico Trading» хусусий корхонаси, «Shinkonrakttorg» шўъба корхонаси ва «Sanico Group» МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган Бахтиёр Шамуратов Сергели туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг