Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Chery Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference’да «Янги энергия» мавзусида тақдим этилади

Chery Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference’да «Янги энергия» мавзусида тақдим этилади

2024 йил 25-30 апрель кунлари Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference бўлиб ўтади, унда Chery компаниясининг янги ривожланиш стратегиялари, янги технологиялар ва янги моделлар тақдим этилади.

Мазкур тадбирларнинг асосий мавзуси«New Energy, New Eco, New Era» («Янги энергия, янги экология, янги давр»). Тадбирларда Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳининг расмий вакиллари ҳам иштирок этади.

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида янги даврни шакллантиришда йўлбошчи бўлган Chery компанияси, ўн йилдан кўпроқ вақт олдин автоном тарзда ултра юқори унумдорликка эга гибрид қувват агрегатлари ва трансмиссияларни, шунингдек, гибрид ва соф электрда ишловчи моделларни яратиш орқали янги энергия йўлига киришди. Chery Automobile Хитой автомобилларининг жозибадорлигини ва Хитойнинг интеллектуали ишлаб чиқаришининг мураккаблигини глобал миқёсда таъкидлаб янги энергетика секторида ўзининг стратегик мавқеини изчил мустаҳкамламоқда. Cheryда ўзининг сўнгги ютуқларини тақдим этади ва бир вақтнинг ўзида Global Dealer Conferenceни ўтказади. «New Energy, New Eco, New Era» («Янги энергия, янги экология, янги давр») мавзуси – нафақат Chery компаниясининг янги энергетика технологиялари соҳасидаги инновацияларини акс эттирибгина қолмай, балки автомобилсозлик саноатининг келажакдаги ривожланиш тенденциялари ҳақида ҳам чуқур тасаввур ҳосил қилади.

Маълумот учун. Янги энергияда ишловчи автомобиллар саноати ривожланиб бораётгани сайин, технологик инновациялар, диверсификацияланган энергия ландшафтининг ривожланиши ва доимий равишда ўсиб бораётган бозорни эгаллаш даражаси дунёвий автомобиллар секторидаги «яшил инқилоб»нинг катализатори бўлмоқда. 2023 йилда янги энергияда ишловчи транспорт воситаларининг глобал сотувлари 14,653 миллион донага етди, бу эса йилига 35,4 фоизга ўсиш содир бўлганидан далолат беради. Прогнозлар шуни кўрсатадики, 2024 йилга келиб, янги энергия билан ишлайдиган автомобилларнинг глобал сотувлари 18 миллион донадан ошади, янги энергия билан ишлайдиган автомобилларнинг глобал жорий этилиш даражаси эса ҳайратланарли 46 фоизга етади.

Chery бренди «Green Technology, Family, Companionship» («Яшил технологиялар, оила, ҳамроҳлик») концепциясига доимо амал қилиб, «экологик тозалик ва паст углеродлилик»ни ўзининг муҳим стратегик йўналишига айлантирган. Компания барқарор ривожланиш технологик йўналишларини доимий равишда ўрганмоқда, бутун ишлаб чиқариш занжири ва ҳаётий цикли учун углерод гази чиқарилишини камайтириш бўйича режалар ишлаб чиқмоқда, QPower эса Cheryнинг келажакдаги яшил экотизимни яратиш ҳақидаги қарашларини намойиш этиб ишлаб чиқаришда энергия сарфини камайтиришга эришган.

QPower – бу Chery 4.0 нинг кенг қамровли архитектураси бўлиб, 26 йиллик қувват агрегатлари технологиялари тўпланиши ва такомиллаштирилишининг чўққиси ҳисобланади. QPower «strong and swift» («кучли ва тезкор»), «efficient and green» («самарали ва экологик тоза») «high-energy and intelligent» («юқори энергияли ва интеллектуал») каби энергиявий афзалликларга эга бўлган ICE (ички ёниш двигатели), PHEV (қўшилувчи электромобилнинг гибриди), BEV (аккумуляторли электромобил) каби асосий энергия турларини қамраб олади. QPower'нинг технологик устунлиги нафақат Хитой автомобил саноатида етакчидир, балки глобал автомобил саноатида ҳам муҳим афзалликларга эга.

Chery компаниясининг янги энергетика технологиялари соҳасидаги ютуқлари нафақат юқори унумдорликни таъминлабгина қолмай, балки унинг хавфсизлик соҳасидаги чуқур техник маҳоратини ҳам таъкидлайди. Юқори маҳсулдорликка ва энергиявий самарадорликка асосий эътиборни қаратган ҳолда, Chery фойдаланувчиларга кенг қамровли хавфсизлик кафолатларини тақдим этиб, хавфсизликка бўлган содиқни сақлаб келмоқдадир. Германия, Испания, Франция ва АҚШ каби етакчи давлатлардан келтирилган энг сўнгги краш-тестлар ўтказиш учун ускуналар билан жиҳозланган лаборатория «краш-тестлар ўтказиш бўйича жаҳоннинг олти асосий агентликлари»нинг (CNCAP/ENCAP/ANCAP/JNCAP/IIHS/CIASI), шунингдек, бутун дунё бўйлаб 80 дан ортиқ халқаро хавфсизлик нормалари ва стандартларига жавоб беради. Chery’нинг энергияда ишловчи янги автомобиллари турли ҳайдаш сценарийларида йўловчиларни ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлайдиган илғор фаол ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган авария синовларида ажойиб натижаларни қайд этдилар. Бундан ташқари, Chery автомобиллари тўқнашув сценарийларида жиддий синовлар ва баҳолашлардан ўтказилиб, авария содир бўлган тақдирда йўловчиларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кузовининг дизайни ва хавфсизлик конфигурациясини доимий равишда оптималлаштириб борилади.

«New Energy» («Янги энергия») – бу нафақат Chery автомобиллари учун йўналишдир, балки бутун жаҳон автомобил саноати учун келажакка умумий қарашдир. Апрел ойида бўлиб ўтадиган Beijing International Automotive Show ва Chery Global Dealer Conference арафасида интиқлик билан Chery моделлари қаторидан янада қизиқарли янгиликларни кутмоқдамиз. Chery олдинга интилиб, тадқиқот ва ишланмаларга инвестицияларни кўпайтиришни, доимий инновациялар киритиш ва бутун дунё бўйлаб истеъмолчиларга янги энергияда ишлайдиган юқори сифатли, экологик ва интеллектуал автомобилларини таклиф қилиш қарорига содиқ қолган.

Chery Uzbekistan’нинг расмий саҳифалари:

Тезкор линиясининг телефон рақами: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг